Бугун, 6 июн куни соат 07:55 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Бобур” МФЙ Сергели шоҳкўчасида жойлашган мебел маҳсулотларини тайёрлаш цехларининг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ва туманлар ФВБ раҳбар ходимлари воқеа жойига чиққан.