ProArt P16 муросасиз аппарат компонентларини, жумладан, ноутбуклар учун инқилобий NVIDIA GeForce RTX 50 серияли графика ва сунъий интеллектнинг энг кенг имкониятларини бирлаштирди. У одатий чекловлар доирасидан чиқиб, дадил ғояларни мисли кўрилмаган тезлик ва аниқлик билан воқеликка айлантиришга ёрдам берадиган восита сифатида яратилган.

Асосий хусусиятлар ва технологик инновациялар
ASUS ProArt P16’ни бемалол буйруқларни шунчаки бажармайдиган, балки ижодкорликни давом эттирадиган ноутбук деб аташ мумкин.
Янгиланган модель бир қарашда 4K аниқлик даражасига эга 16 дюймли сенсорли ASUS Lumina OLED-дисплейи билан ўзига ром этади. У тасвирларни юқори даражада тиниқ кўрсатади: DCI-P3 ранг майдонининг 100% қамрови ва Pantone сертификати кинематографик аниқликни таъминлайди. Тўқ қора ранг, ажойиб контраст 1 000 000:1 ва 0,2 мс чақмоқ тезлигидаги акс-садо эса беқиёс жонли тасвирни яратади.

Аммо ProArt P16’нинг ҳақиқий кучи унинг қалинлиги атиги 14,9 мм ва оғирлиги 1,85 кг бўлган юпқа металл корпуси ичида яширинган. Бу унинг фавқулодда ҳаракатчанлигини таъкидлаб, фойдаланувчига исталган жойда ижод қилишга ёрдам беради.
Ноутбук Zen 5 архитектурасига эга AMD Ryzen AI 9 HX370 12 ядроли процессорида ишлайди. Ушбу процессор нафақат тезкор, балки ўрнатилган XDNA 2 нейропроцессори билан жиҳозланган бўлиб, у сунъий интеллект ҳисоб-китоблари учун 50 TOPS’ни таъминлайди. Графика учун эса ноутбукларга мўлжалланган 50 серияли NVIDIA GeForce RTX кучли видеокартаси жавоб беради.

Конфигурация 64 ГБгача ҳажмдаги икки каналли LPDDR5X тезкор хотирасини қўллаб-қувватлайди ва М.2 форматидаги иккитагача SSD PCIe 4.0 хотира қурилмасини ўрнатиш имконини беради. Бу қурилмалар 7000 МБ/с гача ўқиш ва 6500 МБ/с гача ёзиш тезлигини таъминлайди. Ва, албатта, бундай қувват етарли даражада совитишни талаб қилади. ProArt P16 суюқ металлдан ясалган Thermal Grizzly термоинтерфейси ва учта вентиляторли юқори самарали тизимга эга бўлиб, максимал иш юки таъсирида ҳам барқарор ишлашни таъминлайди.


















