«Тошкент-аэро» ИБК тезкор тузилмалари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, Дубай-Тошкент йўналиши бўйича биргаликда учиб келган уч нафар фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Ушбу жараёнда мазкур фуқаролар томонидан яширилган, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган заргарлик буюмлари борлиги фош бўлди.

Аниқланган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 781 граммни, қиймати тахминий ҳисоб-китобларга кўра салкам 970 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда ушбу заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
















