Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Халқаро тижорат суди очилади
Махсус Халқаро тижорат суди мавжудлиги Ўзбекистонда инвесторлар учун тўлиқ шарт-шароит яратилаётганини англатиши таъкидланмоқда.
Тошкентда Халқаро тижорат суди (TICC) очилади, бу ҳақда Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилинди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабарига кўра, унинг очилиши хориждан келган инвесторларга умумий ҳуқуқ асосида судга мурожаат қилиш имконини беради.
«TICC ташкил этилиши инвесторларга танлаш имкониятини беради. Арбитраж, хўжалик суди ва ҳозир махсус Халқаро тижорат суди мавжудлиги Ўзбекистонда инвесторлар учун тўлиқ шарт-шароит яратилаётганини англатади», деди Тошкент халқаро арбитраж маркази директори Диана Байзакова.
Тошкент давлат юридик университети ректори Исломбек Рустамбеков келгусида умумий ҳуқуқни биладиган адвокатларга талаб кутилаётгани ва Ўзбекистон бунга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистонда хўжалик судлари ҳаддан ташқари юклангани, фақат ўзбек ва рус тилларида ишлаётгани, чет эл қонунчилигидан деярли фойдаланмаслиги таъкидланди. Чет эллик адвокатлар фуқаролик ва лицензия талаблари туфайли мижозларни ҳимоя қила олмайди.
Таъкидланишича, TICC мамлакатнинг бутун суд тизимини янгилашга туртки берадиган юридик лабораторияга айланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
17:59 / 20.06.2026