"Ўзэнергоинспекция" Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Паркент туманида жойлашган «С.С.Б.» МЧЖга қарашли бинонинг газ ускуналари ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 999,2 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.











