Музокараларда Ўзбекистон ва Уммон ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш, жумладан Oman Air авиакомпаниясининг Ўзбекистонга режалаштирилаётган парвозлари, шунингдек икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасидаги келишувларни янгилаш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон ва Уммон авиация маъмуриятлари ўртасидаги келишув янгиланди. Имзоланган келишувга асосан ҳар икки томон авиакомпанияларига ҳафтасига 50 тагача қатнов амалга оширишга рухсат берилди.
Шунингдек, Самарқанд ҳамда Салала халқаро аэропортларида очиқ осмон режимидан фойдаланиш ҳамда юк ташиш парвозларида ҳар икки мамлакат аэропортларида “бешинчи, олтинчи ва еттинчи ҳаво эркинлиги”дан фойдаланиш ҳуқуқи берилди.
Жорий йилда Oman Air авиакомпаниясининг Ўзбекистонга тўғридан тўғри мунтазам парвозларининг йўлга қўйилишида тегишли ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.











