Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда Ядро тиббиёти маркази ташкил этилади
Санкт-Петербург халқаро иқтисодиёт форуми доирасида «Ўзатом» агентлиги ва С. Березин номидаги тиббиёт институти ўртасида Ўзбекистонда Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисидаги битим имзоланди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида амалга оширилади. Ҳужжат Ўзбекистонда онкологик тиббий ёрдамни мукаммаллаштириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, юқори технологияли тиббиёт, хусусан, ядровий тиббиётни такомиллаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Битим ПЭТ/КТ, циклотрон, МРТ, КТ, гамма-пичоқ тизими, кибер-пичоқ ёки юқори аниқликдаги чизиқли тезлаткич билан жиҳозланган Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш, радиофармпрепаратлар лабораториясини ташкил этишни назарда тутади.
Бундан ташқари, радионуклид терапиясини йўлга қўйиш ва изотоп тадқиқотлари спектрини кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда.
С. Березин номидаги тиббиёт институти (собиқ Халқаро биологик тизимлар институтининг даволаш ва диагностика маркази) 2003 йилда ташкил этилган. Институт фаолиятининг асосий йўналиши аҳолини ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усуллари билан янада кенгроқ таъминлаш учун диагностика марказлари тармоғини яратишдан иборатдир.
Бугунги кунда институт Россия ва МДҲ мамлакатларининг 60 дан ортиқ шаҳарларида жойлашган 80 дан ортиқ магнит-резонанс ва мултиспирал компютер томографияси диагностика марказларини ўз ичига олади. Замонавий томографлар билан жиҳозланган бўлимларда йилига 1,5 миллиондан ортиқ МРТ ва КТ текширувлари ёки кунига 4 мингдан ортиқ сканерлаш текширувлари амалга оширилади.
Битим имзоланиши аввалида институт тажрибасини ўрганиш мақсадида «Ўзатом» агентлиги вакиллари замонавий онкология клиникаси ва Протон терапия марказига ташриф буюриб, муассасаларнинг инфратузилмаси ва технологик имкониятлари билан атрофлича танишди.
Мавзуга оид
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
21:04 / 13.03.2026
ХАЭА вакиллари АЭС қурилиши жараёнини ўрганиш учун Ўзбекистонга келади
21:02 / 27.01.2026
Ўзбекистонда АЭС қурилиши старти 2026 йил охирига қолдирилади
19:29 / 22.09.2025