Ўзбекистон | 09:16 / 24.06.2025
2740
1 дақиқада ўқилади

Мўғулистон авиакомпанияси Тошкентга тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўяди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур мамлакатга давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон–Монголия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси раҳбари Пуревжав Мунхжаргал билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар Улан-Батор шаҳридан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Хусусан, музокара давомида Hunnu Air авиакомпаниясига керакли слотлар ажратилиши масаласига аниқлик киритилди ҳамда транзит йўловчиларга хизмат кўрсатиш механизми ва тартибини мувофиқлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.   

Томонлар фуқаро авиацияси соҳасида келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид келишувларга эришди.

Келишувга мувофиқ, Hunnu Air авиакомпанияси жорий йил сентябр ойида Улан-Батордан Тошкентга илк парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид