Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда йўловчи ташувчи автобус ЙТҲга учради
Кеча, 23 июн куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган D-006 “Тошкент–Чирчиқ–Чимён” автомобил йўлининг 6-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги MAN русумли автобус ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ушбу транспорт воситаларидан ташқари яна бир неча автоуловларга ҳам шикаст етган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган.
Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026