28 июнь куни кечқурун Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган «Мерос» тўйхонасида ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳри ФВБ хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 21:29 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 21:37 да етиб борган. Қайд қилинишича, соат 22:42 да ёнғин ўчирилган.

Бирламчи маълумотларга кўра тўйхона ичидан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Таъкидланишича, вазият Тошкент шаҳри ФВБ тўлиқ назоратида.