Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металл ва тошлар ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик жорий этилади
Қонунчилик палатаси йиғилишида валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласига оид қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ҳужжат қимматбаҳо металлар ва тошларни ноқонуний олганлик ёки ўтказганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этишни назарда тутади.
Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасига (Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.
Валюта тушумларининг бир қисмини мажбурий сотишдан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кўзда тутилган. Мазкур қоидабузарлик учун мансабдор шахсларга ҳозирда 8 БҲМдан 12 БҲМгача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) жарима солинади.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
11:32 / 20.04.2026