Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистоннинг собиқ президенти порахўрлик ва ноқонуний тадбиркорликда айбланди
2000—2018 йилларда кетма-кет Арманистон мудофаа вазири, бош вазири ва президент лавозимларини эгаллаган Серж Саргсянга нисбатан жиноят иши очилди.
Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян порахўрлик ва тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этишда айбланмоқда, деб хабар берди «Арменпресс». Жиноий иш юзасидан Коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Саргсян 2000—2018 йилларда кетма-кет Арманистон мудофаа вазири, бош вазир ва президент лавозимларини эгаллаб, қонунчиликдаги тақиқларга қарамай, тадбиркорлик билан шуғулланган. Айтилишича, у ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, ўзига ишончли шахслар орқали тижорат компаниялари тузган ва уларни бошқарган.
Коррупцияга қарши кураш қўмитаси ҳисоботига кўра, Саргсян ўзига таниш М.Б. ва унинг тузилмаларини Арарат вилоятининг Суренаван маҳалласида битум заводи қуришга жалб қилган. Шу мақсадда компания ташкил этилган, унинг 50 фоиз улушини М.Б. тузилмалари, қолган 50 фоизини Россиянинг иккита компанияси олган. Таъкидланишича, кейинроқ Саргсян янги компаниядаги 22,5 фоиз акцияни пора тариқасида ўзига беришни талаб қилган.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
17:20 / 02.07.2026