Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда миллий гвардиячилар чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходимлари Анҳорда чўкаётган фуқарони қутқариб қолди.
Пойтахт ФВБ хабарига кўра, 17 июн куни Шайхонтоҳур тумани Анҳор Локомотив боғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида бир фуқаро чўкаётган бўлган.

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари — оддий аскар О.Йўлдошев ҳамда оддий аскар Б.Валиев томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ушбу ҳарбий хизматчиларнинг мазкур хизмати эътиборга олиниб, фавқулодда вазиятлар вазири номидан рағбатлантирилди.


Мавзуга оид
13:28 / 07.07.2026
Бўстонлиқда қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
10:25 / 01.07.2026
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
08:58 / 20.06.2026