Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қутқарувчилар томонидан 9 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди
Бухоро шаҳри Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй берди. Уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қоплангани сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро эвакуация қилинган.
Кеча, 8 июл куни соат 16:47 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар «А.Ғиждувоний» МФЙ, Б.Нақшбанд кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:51 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:03 да тўлиқ ўчирилган.
Маълум бўлишича, ертўлада тахминан 20 кв м майдонда чиқинди ёнган.

Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қоплангани сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан зудлик билан эвакуация қилиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026