Ўзбекистон | 13:53 / 10.07.2025
1306
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қўшадиган ҳиссаси ортади

Президент фармони билан республиканинг глобал миқёсда иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга қўшаётган ҳиссасини янада ошириш чоралари белгиланган. 

Фото: Adobe Stock

Углерод бирликларининг халқаро бозорида иштирок этиш тартибини жорий этишнинг асосий вазифалари:

• 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йил кўрсаткичларига нисбатан 35 фоизга қисқартириш;
• иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича республиканинг имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатни углерод бирликларининг халқаро бозорига чиқишини таъминлаш.

Углерод бирликларини ишлаб чиқаришга Ўзбекистоннинг миллий улуши даражасида белгиланган фаолият турларига мувофиқ рухсат берилади.

Бунда, халқаро молиявий кўмаклашиш маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган: бирликларининг фаолият турларига устуворлик берилади. Углерод бирлигидан:

20 фоиз ҳажм Ўзбекистоннинг углерод бирликларини сотишга қаратилган барча лойиҳалар доирасида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича мажбуриятларини бажариш ва углерод бирликларини белгиланган меъёрдан ортиқ сотиш хавфини камайтириш учун сақлаб қолинади  (overselling risk), шунингдек, юқоридаги ҳажмни халқаро савдоларга қўйишга йўл қўйилмайди;
ҳажмнинг 80 фоизи углерод бирликларини халқаро бозорда сотиш учун йўналтирилади, давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртма бўйича) ДХШ шаклида ёки бошқа шаклда амалга оширилган хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан лойиҳалар натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари бундан мустасно;
давлат иштирокидаги лойиҳалар доирасида сотишга йўналтириладиган углерод бирликлари ҳажми, хизмат кўрсатувчи ташкилотларни жалб қилиш ва углерод бирликларини сотишдан тушумларни тақсимлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
ҳар бир углерод бирлиги учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат бюджетига йиғим ундирилади.

Углерод бирликлари билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган Миллий углерод бирликлари реестри орқали амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид