Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди
Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ташкил этилди.
Унда Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов бошчилигидаги вилоят ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияси ва мисрлик тадбиркорлар иштирок этди.
Форум Мисрнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан картошка ва қанд лавлаги етиштириш бўйича тажрибасини ўрганиш, шу асосда мамлакатда сифатли картошка уруғларини етиштириш ҳамда мисрлик тадбиркорларнинг инвестиция ва тажрибасини юртимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир доирасида Қашқадарё вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятлар ва Миср Қишлоқ хўжалиги тадқиқот маркази, турли компаниялар вакиллари ўртасида G2B ва В2В форматида учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар натижасида серҳосил картошка навларини етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг кейинги босқичи сифатида Ўзбекистонда картошка уруғини етиштириш тўлиқ циклини маҳаллийлаштиришни кўзда тутувчи истиқболли лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
12:45 / 13.12.2025