Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекфилм» биноси яқинида кучли ёнғин чиқди (видео)
Чилонзор туманидаги очиқ майдонда йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғин ҳудудида олинган видеоларда осмонга қуюқ тутун кўтарилгани акс этган.
ФВВнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот тақдим этди.
15 июл куни соат 14:17 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт, эски автомобил шиналари ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:25 да етиб бориб, ёнғин 14:52 да қуршаб олинди ва ёнғинни ўчиришга киришди.
Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олингани айтилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид
10:23
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026