Ўзэнергоинспекция Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.

Унда, Жондор туманида жойлашган «А.» нодавлат таълим муассасасига қарашли газ қурилмалар байпас йўли билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 768 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.