Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Уэлс меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Уэлс маъмурий ҳудуди пойтахти Кардифф шаҳри мэри Адриан Робсон билан музокара ўтказди.
Фото: "Дунё" АА
Кардифф шаҳри мэри Адриан Робсон мулоқот аввалида Ўзбекистонда очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат курси, иқтисодиёт ва ташқи савдони либераллаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш, таълим тизимини тубдан ўзгартириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.
Шу йилнинг 5-17 июн кунлари Британия шаҳарлари бўйлаб ташкил этилган "Ўзбекистон карвони" Кардифф шаҳрида ҳам байрамона кайфиятда кутиб олингани таъкидланди.
Суҳбат давомида қайта тикланувчи энергия, қишлоқ хўжалиги, IT, туризм ва меҳнат миграцияси соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
12:24 / 23.03.2026
British Petroleum Ўзбекистон энергетика бозорига қизиқиш билдирмоқда
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026