Гарчи маркетинг ва бизнес каби бошқа йўналишлар ҳам юқори даромад олиб келиши аниқланган бўлса-да, бу соҳаларда одатда юқори маошга фақат бир неча йиллик тажрибадан сўнг эришилади.

АҚШ коллежлар ва иш берувчилар миллий ассоциацияси (NACE) ҳисоботида фақат эндигина олий таълимни тамомлаган мутахассисларга таклиф этиладиган ўртача маошлар кўриб чиқилган. Унда бонуслар, комиссиялар ёки бошқа қўшимча имтиёзлар ҳисобга олинмаган.

Қуйида NACE ва АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси (BLS) маълумотлари асосида, бакалавриатни тугатгандан кейин энг юқори маошли ишга жойлашиш мумкин бўлган соҳалар санаб ўтилади.

  1. Муҳандислик (Engineering): $76 740

Энг юқори маош тўланадиган мутахассислик — муҳандислик бўлиб, 2023 йилдан бери бу соҳада кутилаётган даромадлар 3,1 фоизга ошган. Муҳандислар маҳсулотлар, иншоотлар ва технологик тизимларни лойиҳалаш ва қуриш билан шуғулланади.

Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, архитектура ва муҳандислик соҳаларидаги касблар учун 2023 йилда ўртача 91 420 доллар тўланган.

  • Муҳандислик бўйича дипломга эга бўлганлар орасида энг кўп ишга олинадиган касблар қуйидагилар:
  • дастурий таъминот ишлаб чиқувчи (Software developer);
  • саноат муҳандиси (Industrial engineer);
  • механик муҳандис (Mechanical engineer);
  • фуқаролик муҳандиси (Civil engineer);
  • архитектура ёки муҳандислик менежери (Architectural or engineering manager).
  1. Компютер фанлари (Computer Sciences): $74 780

Компютер фанлари дастурий таъминот (software) ва аппарат таъминоти (hardware) билан ишлашни ўз ичига олади. Бу йўналишда ўқиётган талабалар алгоритмлар билан ишлашни, компютер архитектурасини лойиҳалашни ва мураккаб ҳисоблашларни ўрганади.

Компютер ва ахборот тадқиқотчилари 2023 йилда ўртача 145 080 доллар йиллик маош олган. Бу бўйича дипломга эга одамлар учун энг кўп ишга олинадиган лавозимлар:

  • ахборот хавфсизлиги таҳлилчиси (Information security analyst);
  • дастурий таъминот ишлаб чиқувчи (Software developer);