Иқтисодиёт | 08:57 / 24.07.2025
2019
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон дори воситалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этади

Ўзбекистон элчиси Равшан Алимов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Байрамгул Ораздурдиева билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

Томонлар мамлакатлар халқлари ўртасида дўстлик ва амалий ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган илм-фан, таълим, ёшлар сиёсати, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилди.

Хусусан, таълим муассасалари ўртасида академик ва илмий алоқаларни чуқурлаштириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувларини фаоллаштириш, ёшлар форумлари ва спорт мусобақаларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мулоқот чоғида тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Туркманистон тиббиёт муассасалари ўртасида илмий ва амалий алоқаларни кенгайтириш, шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, икки мамлакатда дори воситалари ва тиббиёт жиҳозларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид