Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармон аёллари биринчи форуми ўтказилади
Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсуддинов Жидда Савдо-саноат палатаси бош котиби Рамиз Мансур ал-Ғолиб билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини Саудияда кенг тарғиб қилиш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Бош консул Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармон аёлларга шароитлар яратиш, шунингдек, хорижий давлатлар, хусусан, Саудия Арабистони инвестициялари иштирокида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, мамлакатимизнинг иқтисодий ва туристик салоҳияти ҳамда Build Pro Expo 2025 халқаро кўргазмаси тўғрисида сўзлаб берди.
Бош котиб Рамиз Мансур ал-Ғолиб Acwa Power, DataVolt ва Vision каби Саудия компаниялари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган қатор инвестицион лойиҳаларни юқори баҳолаб, мазкур ҳолат Саудиянинг бошқа йирик компаниялари ва тадбиркорларини мамлакатга сармоя киритишга ундаётганини таъкидлади.
Учрашувда икки мамлакат йирик ишбилармон аёлларнинг илк учрашувини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди. Саудия вакили Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармон аёллари биринчи форумини Жидда шаҳри қабул қилишга тайёрлигини тасдиқлади.
Форум доирасида Made in Uzbekistan кўргазмаси ва Welcom to Uzbekistan шиори остида туристик ва ҳунармандлар ярмаркаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026