Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ўта муҳим объектларни киберҳужумлардан ҳимоя қилишни кучайтиради
Германия вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг муҳим инфратузилмасига кирувчи 30 мингга яқин компанияга нисбатан қаттиқроқ талаблар қўювчи резолюцияни қабул қилди.
Германия ҳукумати электр узатиш линиялари, электр станциялари ва темирйўл транспортини киберҳужумлардан ҳимоя қилишни кучайтириш ниятида. Германия вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг муҳим инфратузилмасининг бир қисми бўлган 30 мингга яқин компанияга нисбатан қаттиқроқ талаблар қўювчи тегишли қарорни қабул қилди. Reuters таъкидлаганидек, ҳукуматдаги муҳокамаларга нафақат Россиядан қилинган ҳакерлик ҳужумлари, балки телекоммуникация, шамол ва қуёш қурилмаларига Хитой компонентларини ўрнатиш ҳам сабаб бўлган.
NIS-2 (Network and Information Security) деб номланган қонун умумевропа ҳимоя қоидаларини Германия қонунчилигига мослаштиради. Унда барча жабрланган компаниялар марказлаштирилган ҳимоя чораларини жорий этиши шарт: хавф таҳлиллари, фавқулодда вазиятлар режалари ва захира нусхалари концепцияси. Европа Иттифоқи директиваси ва шу тариқа, Бундестаг ҳамда Бундесрат томонидан қабул қилинган қонун 2025 йил охиригача кучга кириши керак.
Шу билан бирга, Германия Ички ишлар вазирлиги KRITIS деб аталадиган қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда, бу қонун биринчи марта муҳим инфратузилма объектларини — электр энергияси, сув, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат соҳалари ўта муҳим объектларини жисмоний жиҳатдан ҳимоя қилиш учун тармоқлараро минимал стандартларни белгилайди. Reuters агентлигининг таъкидлашича, Германия ҳали NIS-2'ни қабул қилишда бошқа Европа Иттифоқи давлатларидан орқада қолмоқда.
Шу муносабат билан Ахборот технологиялари хавфсизлиги федерал идораси (BSI) кенгайтирилган назорат ваколатларини олади. Киберҳужумлар учун амалдаги бир босқичли билдиришнома тизими уч босқичли тизимга алмаштирилади: 24 соат ичида дастлабки хабарнома, 72 соат ичида батафсил хабарнома ва бир ойдан кейин якуний ҳисобот. Хавфсизлик талабларини бузганлик учун жарималар оширилади: ўта муҳим объектлар учун улар ўн миллион евро ёки ўтган йиллик айланманинг икки фоизини, муҳим объектлар учун — етти миллион еврогача ёки айланманинг 1,4 фоизини ташкил қилиши мумкин. Корхоналар раҳбарияти киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлик учун шахсан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:41
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026