Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:
- мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган in vitro шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун аризалар бериш ва уларни кўриб чиқиш;
- пайвандтагли мева ва ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш;
- пайвандтагли мева ва ток кўчатларини парваришлаш мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш.
Субсидиялар Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
- мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева дарахтларини сотиб олиш қийматининг 50 фоизи янги интенсив боғ барпо этган ва уларни дала четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофига эккан талабгорга, лекин битта пайвандтагли мева дарахтига 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган данаксиз ва янги ток навларига 7,5 минг сўм ва маҳаллий ток кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Маълумот учун: in vitro (лот. — «шиша ичида») — «пробиркада», яъни сунъий шароитларда, организм ёки табиий муҳитдан ташқарида ўтказиладиган тажрибаларни англатувчи атама.










