Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагиларни белгилайдиган давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисидаги низом тасдиқланди:
- давлат харидлари электрон тизимини ташкил этиш тартиби;
- давлат харидлари субъектларини давлат харидлари электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш қоидалари;
- давлат харидлари электрон тизими операторлари томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва дастлабки мониторингни ўтказиш чоралари.
Белгиланишича, 2025 йил 15 августдан бошлаб:
- энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидлари электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади, жисмоний шахслар билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бундан мустасно;
- давлат харидларида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда қўлда ёзиладиган шаклда тузиладиган шартномалар электрон шаклда тузилади, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно;
- махсус ахборот порталида давлат харидлари масалалари бўйича изоҳлар, таклифлар ва шикоятларни қолдириш учун қайта алоқа тартиби жорий этилади;
- жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган баённомалар ва тузиладиган шартномалар юзасидан келиб тушган эътирозлар бўйича давлат буюртмачилари томонидан уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотлар (қабул қилинган тегишли қарорлар) давлат харидлари соҳасида назорат қилувчи органлар учун очилган шахсий кабинетларда акс эттирилади.
Давлат харидларини амалга оширишда уларнинг ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
07:21 / 27.02.2026
Кўринмас фронт: ҳарбий операцияларни издан чиқара оладиган электрон тизимлар
18:30 / 24.11.2025
Давлат компаниялари 20 та хизматни аутсорсингдан олиши белгиланди
13:32 / 22.11.2025
Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари янги электрон модул орқали амалга оширилади
14:56 / 25.09.2025