Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида Lacetti, Isuzu юк машинаси ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ЙҲХБ.

Ҳодиса 2 август куни соат 19:10 ларда Янгиҳаёт тумани КҲАЙ кўчаси юз берган.

ЙТҲ оқибатида скутер йўловчиси – 2006 йилда туғилган М.С. олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.