Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўров: Немисларнинг аксарияти мудофаа харажатларини ошириш тарафдори
Forsa институти томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, немисларнинг деярли 70 фоизи 2032 йилга бориб мудофаа харажатларини икки баравар оширишни қўллаб-қувватлайди. Қолган 30 фоиз респондент бу қарорни нотўғри, деб ҳисоблайди.
Аксарият немислар (67 фоиз) мудофаа харажатларини оширишни мутлақо тўғри деб атаган бўлса, 30 фоизи бундай режаларни танқид қилган. Булар Forsa жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан Redaktionsnetzwerk Deutschland (RND) медиа гуруҳи томонидан эълон қилинган сўров натижалари шундан дарак беради.
Социологлар 28 ва 29 июл кунлари 1002 киши ўртасида сўров ўтказди. Респондентларга 2032 йилга бориб мудофаа харажатлари икки баравар ошишини қўллаб-қувватлайсизми, деган савол берилди. Харажатларни кўпайтиришни қўллаб-қувватлаганларнинг энг кўп қисми (92 фоиз) консерватив партияларнинг ҳукмрон блоки ХДИ/ХСИ тарафдорларидир.
Мухолифатдаги "яшиллар" партиясини қўллаб-қувватлаганларнинг 76 фоизи мудофаа бюджетини ошириш тарафдори. ХДИ/ХСИ билан қора-қизил коалицияни ташкил этувчи Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) тарафдорлари орасида эса 75 фоизи ғояни қўллаб-қувватлайди. Энг паст даражадаги қўллаб-қувватлашни Сўл партия (59 фоиз) ва ўнг популист «Германия учун муқобил» партиясини афзал кўрган немислар кўрсатди – 52 фоиз.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026