Таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қатор ҳудудларига 7 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ҳудудлар:

Олмазор тумани: «Қўштут», «Ачаобод», »Гўзалбоши» ва «Ҳазрати имом» МФЙ. Аҳоли хонадонлар сони: 727 та ерли хонадон, 10 та кўп қаватли уй. Улгуржи истеъмолчилар сони: 19 та

Шайхонтоҳур тумани: «Кўкота» МФЙ. Аҳоли хонадонлар сони: 100 та ерли хонадон, 5 та кўп қаватли уй. Улгуржи истеъмолчилар сони 8 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.