“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик 2025 йил 1 сентябрдан бекор қилинади.

Шу санадан эътиборан, бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинади.

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантиради:

  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар;
  • Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари;
  • муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар;
  • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар.

Мажбурий захиралаш ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланади ҳамда ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги зарур.