Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада сайловлардаги коррупция иши бўйича тинтувлар ўтказилмоқда
Молдова полицияси «жиноий ташкилот аъзолари ва тарафдорлари»да 80 га яқин тинтув ўтказаётганини маълум қилди. Россияпараст «Шор» мухолифат партияси раҳбари Илан Шорнинг айтишича, унинг сафдошларида тинтув ўтказилмоқда.
Молдова полицияси пайшанба кунидан бери мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида сайловларни ноқонуний молиялаштириш ва коррупцияга оид жиноий иш юзасидан 78 та тинтув ўтказди, деб хабар берилди маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг ижтимоий тармоқларида.
Тадбирлар Миллий тергов бюроси (INI), полициянинг «Фулжер» махсус бўлинмаси, шунингдек, Уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва алоҳида ишлар бўйича прокуратура (PCCOCS) ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Полиция маълумотларига кўра, тинтувлар «жиноий ташкилот аъзолари ва тарафдорлари»да ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқароларни «ҳамкорлик қилишга ва эшикни очишга» чақирди: «Акс ҳолда биз куч билан бостириб кирамиз». Хавфсизлик кучлари тинтувлар якунланганидан кейин бошқа тафсилотларни эълон қилишга ваъда берди.
Айнан кимларда тинтув ўтказилаётган ҳам расман айтилмаган. Молдовада 2023 йилда конституцияга зид деб эълон қилинган мухолифатдаги россияпараст «Шор» партияси раҳбари Илан Шор Кишинёв ва мамлакат шимолида унинг тарафдорларида тинтувлар ўтказилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар учун сабаб - 28 сентябрга белгиланган парламент сайловларига аралашиш бўйича гумонлар. «Евгения Гуцулни (Гагаузия раҳбари) қамоққа ташлаш орқали улар ўзларининг чегараси йўқлигини кўрсатди. Улар сиёсий мавқейи учун одамга ҳамма нарса қилади ва тўхтамайди», — дея Шор сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС агентлиги.
26 июн куни мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида худди шундай ҳолат юзасидан тинтувлар ўтказилди. Расмийларга кўра, 38 ёшли эркак ва 50 ёшли аёл «қочоқ олигарх Илан Шорнинг жиноий ташкилоти манфаатларини кўзлаб, «сайлов мақсадида» фуқароларга пора бермоқчи бўлган.
Мавзуга оид
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:28 / 12.06.2026