Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитой билан «тариф сулҳи»ни яна 90 кунга узайтирди
АҚШнинг Хитой товарларига божлари 30 фоиз, Хитойнинг АҚШ товарларига божлари эса 10 фоиз даражасида қолдирилди.
АҚШ президенти Хитойдан келадиган товарларга импорт божларини жорий этишни яна 90 кунга кечиктириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб, CNBC хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, фармон аввалги «тариф сулҳи» тугашидан бироз олдин имзоланган. Унга кўра, АҚШнинг Хитой товарларига божлари 30 фоизга, Хитойнинг АҚШ товарларига божлари эса 10 фоизга туширилган. Бу муддат 12 августда тугаши, шундан сўнг божлар 2025 йил апрель ойи даражасига қайтиши керак эди.
2 апрель куни Доналд Трамп дунёнинг аксарият давлатлари, жумладан, Хитойга нисбатан божлар жорий этилишини эълон қилди. Пекин ҳам шундай жавоб қайтарди. Икки давлат ўртасидаги савдо уруши оқибатида АҚШнинг Хитой товарларига божлари 145 фоизга, Хитойнинг АҚШ товарларига божлари эса 125 фоизга етди.
Май ойи ўрталарида Пекин ва Вашингтон савдо музокаралари ўтказиш учун 90 кун муддатга ўзаро божларни 115 фоизга пасайтиришга келишиб олганди. Натижада АҚШнинг Хитой товарларига божлари 30 фоизга, Хитойнинг АҚШ товарларига божлари эса 10 фоизга тушди.
Апрель ойида Трамп томонидан эълон қилинган ўнлаб бошқа мамлакатлар учун импорт божлари август ойи бошида кучга кирди.
Мавзуга оид
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
23:54 / 05.07.2026