Ўзбекистон | 18:59 / 13.08.2025
2953
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Мадриддаги Ислом кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испания Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик бўйича Испания агентлигининг (AECID) "Felix Maria Pareja" ислом кутубхонаси директори Луиса Мара билан учрашди.

Фото: Дунё

Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилинди ҳамда ахборот ва китоб фондлари алмашинуви соҳасида келишувга эришилди.

Ўзбек ва испан тилларидаги китоб фондларини рақамлаштириш, қўшма семинарлар, маҳорат дарслари ва бошқа маърифий-маданий тадбирлар ташкил этишда кўмак кўрсатиш таклиф этилди.

AECID Ислом кутубхонаси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон элчихонаси номидан кутубхонага "Темур тузуклари" ва "Шарқ хаттотлиги ва миниатюра санъати намуналари" китоблари совға қилинди. Ўз навбатида, Луиса Мара кутубхонада сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига оид китобларни тақдим этди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид