Жамият | 08:11 / 13.08.2025
4469
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

У 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни шартли харидорга 8 млн сўм эвазига сотмоқчи бўлган. Шунингдек, уйидан кўп миқдорда қалбаки пул топилган.

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2003 йилда туғилган маҳаллий фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланаётгани аниқланди.

Тезкор тадбирда, ушбу шахс 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни шартли харидорга 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда 100 АҚШ долларлик жами 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки купюралар борлиги маълум бўлди ва тегишли тартибда олиб қўйилди.

Таъкидланишича, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қалбаки пул маблағларини унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид