Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 ёшли шахматчи Сивананда аёллар ўртасидаги энг ёш халқаро мастер бўлди
Британиялик шахматчи Covid-19 пандемияси ва карантин пайтида 5 ёшида шахмат ўйнашни бошлаган.
Лондонлик 10 ёшли шахматчи Бодҳана Сивананда халқаро мастер унвонини олган энг ёш аёл бўлди. Шунингдек, август ойи бошида у Буюк Британия чемпионатида гроссмейстерни мағлуб этган энг ёш аёл бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
«Сивананда 10 ёш, беш ой ва уч кунлик пайтида ғалаба қозониб, америкалик Карисса Йипнинг 2019 йилдаги рекордини (10 ёш, 11 ой ва 20 кун) ортда қолдирди», деб хабар берди мамлакат шахмат федерацияси.
Бодҳананинг янги унвони - халқаро мастер аёл - фақат аёлларга бериладиган иккинчи энг юқори унвон бўлиб, гроссмейстердан кейин иккинчи ўринда туради. Гроссмейстер шахматчи эришиши мумкин бўлган энг юқори унвон бўлиб, у умрбод сақланиб қолади.
Бир йил олдин Сивананда шахмат бўйича терма жамоага кирган мамлакатни халқаро миқёсда ҳимоя қилган энг ёш британиялик спортчига айланган эди.
У биринчи марта Covid-19 пандемияси ва карантин пайтида 5 ёшида шахмат ўйнашни бошлаган. Биринчи шахмат тахтасини у отасининг Ҳиндистонга қайтмоқчи бўлган дўстидан олган. Дастлаб Бодҳана шахмат доналаридан ўйинчоқ сифатида фойдаланган, аммо кейинчалик ўйин қоидаларига қизиқиб қолган. Унинг оиласида қизнинг ўзидан бошқа ҳеч ким шахмат ўйнамайди.
Унинг отаси Сива аввалроқ қизи ўз истеъдодини қаердан олганини билмаслигини айтди, чунки у ҳам, рафиқаси ҳам муҳандислик касбига эга бўлиб, шахматни унча яхши ўйнамайди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026