Тошкент вилояти ва Тошкент тумани ҳокимлари, вилоят прокурори, ИИББ ва ФВБ бошлиқлари “Уч қаҳрамон” бозорида бўлиб, ёнғиндан жабр кўрганлар билан суҳбатлашди. Савдогарларга бўш турган дўконлар ажратиб берилди. Жиноят иши устида 40 нафар терговчи ишлаётгани айтилди. Бозор фаолияти 2026 йил 1 мартдан тўхтатилиши мумкин: бу ерда Тошкент метроси учун инфратузилма объекти қурилиши кўзда тутилган.

13 август куни Тошкент тумани ҳокими Сардор Эргашев, 14 августда эса Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев “Уч қаҳрамон” бозорига келиб, ёнғиндан жабрланган тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

14 август кунги йиғилишда вилоят прокурори Азамат Мирзаев, вилоят ИИББ бошлиғи Абдувосит Абдураззақов, вилоят ФВБ бошлиғи Абдуалазиз Алиматов ҳам иштирок этди.

Ёнғиндан жабр кўрган савдогарларга бозорнинг бошқа бир қисмидаги фойдаланилмай турган дўконлар ажратиб бериладиган бўлди.

Уларга компенсация бериладими-йўқми, бу масала жиноят иши натижаларига кўра ҳал бўлади.

Kun.uz Тошкент вилояти ҳокимлигидан олган маълумотга кўра, ёнғин оқибатида етган зарар миқдори дастлабки баҳолашда 74 млрд сўм (қарийб 5,9 млн доллар)га баҳоланган.

20 минг доллар тиккандим. Ёнган дўконимнинг ўрнига очиқ жойдан бошқа дўкон беряпти. Свет йўқ, қачон ўтказиб беришади, билмадим”, дейди Kun.uz суҳбатлашган савдогарлардан бири.

Таваккал қилиб киряпмиз. Тикишга пулимиз йўқ, реалга “оптомчи”ларимиздан қарз устига қарз олиб, мол олиб келамиз. Риск қилиб кўрмоқчимиз. Энди тузукроқ шароит ҳам йўқ: одам ўтадиган жойларни текислаб, бетон қилиб бериши керак, тепани ёпиб бериши керак. Эски жойимизда одам яхши бўларди. Катта дўконимиз бор эди. Ҳозир кичкина дўкон берди. Лекин униям эгаси чиқиб турибди, ўзимиз ишлатамиз деди. Билмадим. Бозор раҳбарлари: ‘Сизларга қанақа босим бўлса, у одам биз билан учрашади’ деб айтган”, – дейди бошқа бир савдогар.

Туман ҳокими Сардор Эргашев 1 ҳафта ичида тадбиркорларга зарур шароитлар яратиб берилишини айтди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев 17 августдан бозор фаолияти тикланишини маълум қилди.

Мен бозор фаолияти тикланган куни яна келаман ва ҳар бир тадбиркор билан яна мулоқот қиламан. Бозор ҳудудидаги тадбиркорлар орасидан вакиллар танланади ва улар иштирокида дўконлар учун жойлаш адолатли тақсимлаш назорат қилинади”,