Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Украина ва Аляска энди ҳеч қачон Россияники бўлмайди» – саммит арафасида Анкориж кўчаларидан фоторепортаж
Анкорижда юзлаб одамлар Трамп ва Путин музокаралари олдидан Киевни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди.
Drew Angerer / AFP / Scanpix / LETA
Аляскадаги Анкориж шаҳрида 15 август куни АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда. Саммитнинг асосий мавзуси – Украина, аммо президент Володимир Зеленский музокараларда иштирок этмайди.
Трамп ва Путиннинг Анкориждаги учрашуви арафасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича акциялар ташкиллаштирилди. Stand UP Alaska жамоат ташкилоти раҳбари Эрин Жексон-Ҳилл саммитдан уч кун олдин «Укринформ» агентлиги билан суҳбатда Путин «ҳарбий жиноятчи ва унга Америка заминида жой йўқлиги»ни айтганди. «Биз авторитар диктаторлар штатимизга таклиф этилишини қўллаб-қувватламаймиз», – дея таъкидлаганди у.
Stand UP Alaska ҳисоб-китобларига кўра, 14 август куни бўлиб ўтган норозилик намойишига мингга яқин одам келган. Stand UP Alaska музокаралар куни яна бир акция ўтказишни – Анкорижда Украинанинг улкан байроғини ўрнатишни режалаштирмоқда. Meduza Анкорижда Украинани қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган акциядан суратлар эълон қилди.
Jeenah Moon / Reuters / Scanpix / LETA
Nathaniel Wilder / Reuters / Scanpix / LETA
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
/Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Al Drago / Bloomberg / Getty Images

Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Мавзуга оид
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
21:45 / 04.12.2025