Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг доллар талаб қилган.
Фото: ДХХ матбуот хизмати
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ҳокимият органи мансабдор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
ДХХ матбуот хизмати хабар беришича, Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари ўзининг мансаб мавқейидан фойдаланиб, жорий йилнинг июн ойида қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган МЧЖ томонидан аукцион савдолари орқали ютиб олинган 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Шундан дастлаб 20 минг долларни, қолган 10 мингини эса ҳосил йиғимидан сўнг бериши кераклигини айтади.
Ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 20 минг долларни ўз хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:05 / 24.12.2025
Ўзбекистондаги биринчи АЭС лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди
14:53 / 22.12.2025
“Украинская правда”: Тимур Миндич Исроилда
10:00 / 14.12.2025
Нақдсиз савдо талаби, метанга чеклов ва коррупцияга қарши кластер — ҳафта дайжести
20:39 / 10.12.2025