Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Полша автомобил эҳтиёт қисмларини биргаликда ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди
"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Даврон Ҳидоятов ва Полша Автомобил саноати уюшмаси президенти Якуб Фариш ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Музокаралар давомида илғор тажриба ва технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўз ташкилотларининг мақсад ва вазифалари ҳамда Ўзбекистон ва Полша автомобил саноати салоҳияти ҳақида фикр алмашдилар. Ҳар икки мамлакатда автотранспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Музокаралар якунида "Ўзавтосаноат" АЖ раҳбариятининг Полшага ва Полша Автомобил саноати уюшмаси раҳбариятининг Ўзбекистонга амалий сафарларини ташкил этиш ҳамда автокомпонент ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар иштирокида бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:45 / 29.06.2026
Германия Полшага 300 млн еврогача товон тўлаши мумкин
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026