Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида 6 ёшли болани машина уриб кетди
Велосипеддаги бола йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган ва ортдан келган машина ғилдираклари остида қолган. У шифохонада вафот этди.
Фарғона вилояти Бувайда туманида 6 ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲБ.
Қайд этилишича, 16 август куни соат 16:30 атрофида туманнинг «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудида 33 ёшли фуқаро «Газ-3110» автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган 2019 йилда туғилган Х.М.ни уриб юборган.
Кузатув камерасида ёзиб олинган видеода велосипедда ҳаракатланган бола йўл ўртасига чиқиб кетгани ва ортдан келган машина уни уриб, судраб кетгани кўринади. Шундан сўнг ҳодиса яқинида бўлган одамлар уни машинага солиб, шифохонага олиб кетишган.
Бироқ оғир тан жароҳатлари олган бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:15 / 09.06.2026
Бувайда ҳокимининг экология инспекторига куч ишлатган собиқ ўринбосари жиноий жазога тортилди
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
11:33 / 16.05.2026