Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳукмдорларининг темурийларга тегишли бўлган қиличлари аниқланди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази (ИЦМ) вакиллари Теҳрондаги «Саадобод» ҳарбий музейида сақланаётган Амир Темур даврига оид иккита ноёб қиличнинг нусхаларини яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Қиличлар ИЦМ делегациясининг Эронга ташрифи чоғида топилган. Марказ вакилларининг сўзларига кўра, бу осори-атиқалар асрлар давомида Эрон ҳукмдорларининг энг қимматбаҳо ёдгорликларидан бири ҳисобланган. Тиғ репликаларини Иккинчи Ренессансга бағишланган зал экспозициясига киритиш режалаштирилган.

Марказ делегацияси Эроннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлди. Шундай қилиб, вакиллар Машҳадда XV асрга оид бир қатор бинолар, жумладан, мадрасалар, масжидлар ва карвонсаройларни кўздан кечирди. Шоҳрух Мирзонинг рафиқаси Гавҳаршодбегим таклифи билан бунёд этилган «Гавҳаршод» масжидига алоҳида эътибор қаратилди. Масжиднинг меъморий қиёфаси ўша даврдаги Самарқанд ва Бухоро ёдгорликлари билан ҳамоҳанг экани таъкидланган. Марказ экспозициясида масжиднинг 3D модели ёки макетини ҳам намойиш этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, делегация аъзолари Тус шаҳридаги шоир Фирдавсий мақбараси, шунингдек, темурийлар даврида қайта тикланган Хоруний меъморий мажмуасини зиёрат қилди. Манбаларда қайд этилишича, XI асрда бу ерда Низомия мадрасаси фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:35 / 18.06.2026