Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон расмийси: Россия 12 кунлик уруш пайтида Исроилга разведка маълумотларини берган
«Москва билан стратегик иттифоқ бефойда. Россия фақат Исроилнинг Эронга ҳужумини маъқулламаслигини айтди, лекин амалда унга ёрдам берди», деди эронлик сиёсатчи.
Эроннинг сиёсий мақсадга мувофиқликни аниқлаш кенгаши аъзоси Саид Муҳаммад Садрнинг айтишича, июн ойида Эрон ва Исроил ўртасидаги 12 кунлик можаро пайтида Россия Исроилга Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг жойлашуви ҳақидаги разведка маълумотларини берган. Бу ҳақда у Seenergyir каналига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзди «Коммерсант».
Садрнинг сўзларига кўра, воқеалар ривожи шуни кўрсатдики, «Москва билан стратегик иттифоқ бефойда»: «Россия фақат Исроилнинг Эронга ҳужумини маъқулламаслигини айтди, лекин амалда унга ёрдам берди».
Садр Москванинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигига ҳам мисол келтирди: «Масалан, Туркия – НАТО аъзоси. НАТО қандай ташкилот? У Россияга қарши. Россия Туркияга С-400 тизимини сотишга рози бўлди. Бу биз узоқ вақтдан бери муҳокама қилиб келаётган стратегик ҳамкорлик ҳақида эмас».
Шу билан бирга, у Москва ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар сақланиб қолиши кераклигини, бироқ «Россияга ишониб бўлмаслигини» таъкидлади.
Мавзуга оид
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
18:14 / 30.11.2025
Нетаняҳу Исроил президентидан коррупция иши бўйича афв сўради
16:52 / 29.11.2025