Низом Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактабларининг мақоми, асосий вазифалари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, спорт мактабларида спорт турлари бўйича 5-11-синфларда таълим берилади. 

Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7-11 ёшдаги ўқувчи-спортчиларни 1-4-синфларга ўқишга қабул қилишга рухсат этилади.

Таълим жараёни ўқувчи-спортчилар сони 12-24 нафаргача бўлган синфларда ташкил этилади.

Ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида қишки таътилда 15 кун, ёзги таътилда 45 кун, жами 60 кунлик ўқув-машқ йиғинлари ўтказилади.

Спорт мактабларининг 9-синф битирувчиларига давлат намунасидаги шаҳодатнома, 11-синф битирувчиларига тегишли спорт турлари бўйича диплом ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати берилади.