Жаҳон | 13:57 / 26.08.2025
2764
2 дақиқада ўқилади

Рубио Украинани Европа ташқи ишлар вазирлари ва Сибига билан муҳокама қилди

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ давлат котиби ва Европа ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган конференция чоғида Киев «ҳар қандай форматдаги етакчилар даражасидаги учрашувларга тайёр», деди.

Марко Рубио Фото: AP

АҚШ Киев ва Европа давлатлари билан музокаралар орқали эришилган барқарор тинчлик йўли билан Украинадаги урушни тугатишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлар соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг 25 август, душанба куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас, Европанинг бир қатор давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг тарқатган баёнотида айтилади.

Баёнотда келтирилишича, суҳбатда Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул ҳамда Финландия, Франция, Италия, Полша ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари: Элина Валтонен, Жан-Ноэл Барро, Антонио Таяни, Радослав Сикорский ва Дэвид Лэмми иштирок этди.

Андрий Сибиганинг сўзларига кўра, «суҳбат учун давлатлар раҳбарлари ўртасидаги олдинги алоқалар, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Вашингтонга муваффақиятли ташрифи, шунингдек, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларнинг иши асос бўлган».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид