Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўровнома: Давлат шифохоналарида қандай шароитлар етишмайди?
Kun.uz мухбири давлат тиббиёт муассасалари фаолияти бўйича кичик сўровнома ўтказди. Респондентларнинг айримлари шаҳардаги тиббий хизматлар қониқарли эканлигини, бошқалари эса олис ҳудудлардаги тиббий хизматлар аксинча эканлигини таъкидлади. Яна бир респондент эса шифохоналарда малакали кадрлар етишмаслигини қайд этди.
Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари сони қарийиб 10 мингга етган паллада давлат шифохоналарида вазият қандай, аҳоли тиббий хизматлардан розими? Kun.uz мухбири шу саволлар билан Тошкент шаҳрида сўровнома ўтказди.
Респондентларнинг аксарияти тиббий хизматлар асосан шаҳарларда яхши кўрсатилишини, туманларда эса қониқарли эмаслигини айтди.
“Унча қониқарлимас, чекка-чекка қишлоқларда шифокорлар кам, касал ётадиган жойлар ўта таъмирталаб. Рентген деган нарса йўқ, кучли травматологлар йўқ. Бўлгани билан ҳам уларнинг жиҳозлари йўқ, шунақа шароитлар бўлмагани учун Тошкентга келдик”, – дейди наманганлик йигит.
Бошқа бир респондентга кўра, давлат шифохоналарда тиббий хизмат тез ва сифатли кўрсатилмайди, навбатлар кўп, ордерсиз хизмат эса қиммат.
“Сал қимматроқ-да, давлат шифохонасига ордер билан борсак – текин. Ордер ҳам бир йилда бир марта зўрға келади, бўлмаса йўқ. Мен қандли диабетим билан ётиб чиқдим. Кунига 200 минг сўмдан тўладим, дори-дармон ўзимдан”, – дейди онахонлардан бири.
Яна бир респондент ҳамма ҳизматлар қониқтиришини айтган бўлса, бошқаси айрим тиббиёт ходимларида муомала маданияти етишмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
14:26 / 13.10.2025
Сўров: америкаликларнинг аксарияти РФга қарши янги санкцияларни қўллаб-қувватлади
12:17 / 25.09.2025
ВЦИОМ сўрови: россияликлар «кучли етакчи»ни талаб қилмай қўйди
13:41 / 06.09.2025
Шифокорлар уйма-уй юриб маҳалла муаммолари ҳақида сўровнома тўлдиришга мажбурланяпти
13:53 / 06.08.2025