Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияда мушкул аҳволда қолган фуқаро оиласи бағрига қайтарилди
Латвияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқаро Ўзбекистон элчихонаси кўмагида оиласи бағрига қайтарилди.
Хусусан, Рига шаҳрига пул топиш мақсадида келган К.Ф. соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келади ва ишсиз қолади. Шу муносабат билан у элчихонага Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Дипломатлар Латвия Миграция хизмати ходимлари билан музокаралар ўтказди ва ватандошнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатди. Элчихона ва Халқаро миграция ташкилотининг Ригадаги ваколатхонаси кўмагида ҳамюртимиз вақтинча турар жой билан таъминланди. Шунингдек, унинг ватанга қайтиши учун авиачипта сотиб олиб берилди.
Фуқаро Ригадан Ўзбекистонга Uzbekistan Airways авиарейсида кузатиб қўйилди.