Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 11:05 / 02.09.2025
6132
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон қарийб 30 млн долларлик тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январ-июн ойларида хорижга қиймати 29,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 130,6 минг тонна тарвуз экспорт қилди.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,7 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп тарвуз экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 66 минг тонна;
- Қозоғистон – 44 минг тонна;
- Қирғизистон – 19 минг тонна;
- Беларус – 968 тонна;
- Мўғулистон – 618 тонна;
- Латвия – 76 тонна;
- Гуржистон – 66 тонна;
- Полша – 61 тонна;
- бошқа давлатлар – 121
- тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш