Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Хитойдан келувчи сайёҳлар сони 3 млнга етказилади
2025 йил 1 сентябр куни Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Туризм офиси тантанали равишда очилди.
Очилиш маросимида Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Хитой саноат ва савдо федерациясининг Пекин ташқи маданий савдо ассоциацияси ижрочи директори Чи Лу хоним, Хитойнинг йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ва бошқа расмий меҳмонлар иштирок этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпинг ташаббуслари туфайли икки томонлама алоқалар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилди. Туризм соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланмоқда. Буни 2025 йил 1 июндан кучга кирган 30 кунлик визасиз режим, шунингдек икки давлат ўртасида ҳафтасига 50 дан ортиқ авиақатновлар йўлга қўйилгани яққол кўрсатиб турибди. Яқин йилларда бу кўрсаткични 100 рейсгача ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2025 йил «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» деб эълон қилингани ҳам икки давлат ўртасидаги туристик ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ушбу йил давомида Ўзбекистон делегациялари Хитойнинг 9 та йирик шаҳрида роудшоулар ўтказди, сайёҳлик кўргазмаларида фаол иштирок этмоқда, йил охиригача яна бир қатор провинцияларда тақдимот тадбирлари режалаштирилган.
Ўзбекистон томони 2030 йилга келиб Хитойдан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 3 миллион нафарга етказишни мақсад қилган. Пекиндаги янги туризм офиси эса ушбу улкан мақсад сари ташланган муҳим қадамлардан биридир.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026