Жамият | 12:20 / 05.09.2025
3735
1 дақиқада ўқилади

БААдан қидирувда бўлган икки фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Бирлашган Араб Амирликларидан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган икки нафар фуқаро Ўзбекистонга топширилди. 

Фото: Интерпол

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, Тошкент ва Абу Даби Интерпол Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилган ишлари натижасида оғир жиноятлар содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган шахслар Ўзбекистонга олиб келинди.

Улар мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича қидирувда бўлган. Эндиликда мазкур шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши учун суд олдида жавоб беради.

Вазирлик икки давлат Интерпол бўлимлари ўртасидаги ҳамкорлик кучаяётганини, бу эса жиноятчиларни топшириш бўйича кўрсаткичларнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид