Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси Икром Тўхтамуродович Муслимов лавозимидан озод этилди.

Сенатнинг 5 сентябр кунги қарори билан, ушбу лавозимга Алишер Отахонович Усмонов 5 йил муддатга сайланди. У бунгача Наманган вилояти судининг раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Сенат қарори билан, Нодира Жалоловна Ҳакимова Олий суд судяси лавозимидан озод этилди. У июл ойида Президент администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган, август ойида эса давлат раҳбарига суд тизимидаги ўзгаришларни тақдимот қилганди.