Европа Комиссияси (ЕК) Бразилия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайни ўз ичига олган Жанубий Америка давлат ассоциацияси Mercosur билан баҳсли савдо битимини ратификация қилиш жараёнини бошлади. ЕИ келишув матнини расман тасдиқлади ва уни ЕИ Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этди.

«Келишув савдо масалалари доирасидан анча узоққа чиқади. Бу Европа Иттифоқининг ҳар икки томонни мустаҳкамловчи иттифоқлар қуриш мажбуриятига мисолдир», — деди Европа ташқи сиёсат хизмати раҳбари Кая Каллас Брюсселда.

Кейинги қадам ҳужжатнинг Европа Иттифоқи Кенгаши, яъни аъзо давлатлар ва Европа Парламенти томонидан тасдиқланиши бўлади. Комиссия жорий йилнинг охиригача процедурани якунлаши кутилмоқда.